«Исроил ва Қўшма Штатлар экстремистик ультраортодоксал секта аъзоларини, Теҳроннинг улардан савдолашиш премети сифатида фойдаланиши мумкинлигидан қўрқиб, Эронга ўтишининг олдини олиш мақсадида иш олиб бормоқда», дея хабар қилади Times of Israel газетаси, антисионистик позициядаги гуруҳ сиёсий бошпана сўраб 2018 йил мурожаат қилганини таъкидлаб.
Ҳисоботда айтилишича, АҚШ федерал судига 2019 йил тақдим этилган ҳужжатлар хасидлар жамоати етакчилари Эрондан бошпана сўраб мурожаат қилган ва оятуллоҳ Али Хаменеига қасамёд қилган.
Ynet News сайтига кўра, гуруҳнинг юзлаб аъзолари, асосан Гватемалада жойлашганлар Эронга кўчиб ўтишга уриниб кўришидан хавотирлар пайдо бўлди, айниқса, ўнлаб оилалар Гватемала аэропортида қайт этилганидан кейин. Афтидан улар Эрон билан чегарадош Ироқ Курдистонига учишга тайёргарлик кўришган.
Хабарда айтилишича, гуруҳ аъзоларининг яқинлари Исроил ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигига мурожаат қилиб, оилаларнинг чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун гватемалалик ҳамкасбларига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраган.
Хабарларга кўра, Гватемала ҳукумати гуруҳнинг Америка фуқаролигига эга бир қатор аъзоларини қўлга олган.
«Бу билан таққослаганда Шалит битими болалар ўйинидай гап», - деди қариндошлар, Исроил Гилад Шалит исмли аскари учун 1027 нафар фаластинликни озод қилган 2011 йилдаги ХАМАС билан асирлар алмашиниш ҳақидаги битимни назорда тутиб.
Яъни, ихтиёрий равишда бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни истаган одамлар урушда асир тушган аскарлар каби, албатта, "гаровга олинганлар" бўлади, деб бизга анча жиддий айтишга уринишмоқда. Аслида Исроил ҳукумати фақат бунинг тескарисидан қўрқиши, яъни эронликлар бу воқеадан тарғибот мақсадларида фойдаланишидан қўрқиши яққол кўриниб турибди. Сионистлар ташвиқотига ишонмайдиган ва Исроилда (ёки ҳеч бўлмаса Исроилнинг иттифоқдош мамлакатида) эмас, Эронда яшашни хоҳлайдиган яҳудий сионистлар назарида ХАМАС жангарисидан кўра даҳшатлироқ қаҳрамон.