loader
Foto

Хоин имом ва бошқа муллалар қўлга олинди

Шу кунларда "Озарбайжон диний арбоблари" номли шиа уюшмасининг беш аъзоси қўлга олинган. Хабар қилинишича, Сардар Бабаев, Гадир Мамедов, Джалал Шафиев, Али Мусаев ва Тамкин Жафаровлар 19 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган. Уларнинг уйлари тинтув қилинди, компьютерлари ва телефонлари мусодара қилинди.

Барча маҳбуслар Эронда таҳсил олган ва эронпараст диний арбоблар ҳисобланади.

Дарвоқе, Масаллидаги Жоме масжиди имоми бўлмиш Сардор Бобоев 2017 йилда ҳибсга олинган ва диний маросимлар ўтказиш талабларини бузганликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилган.

Шу куни хавфсизлик кучлари шиа етакчиси, deyerler.org сайти раҳбари Ҳожи Илғар Иброҳимўғлини ўз уйида тинтув ўтказгач қўлга олди.

Хабар қилинишича, Сардор Бобоев Жиноят кодексининг 274-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича айбланган. Ушбу моддага кўра 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.

«Туран» хабар қилишича, тергов органининг тақдимномасига асосан Бокунинг Сабайл туман судининг қарори билан 4 ой муддатга ҳибсга олиш шаклидаги профилактик чора танланган.

Деярли барча кузатувчилар Эрон тарафдори бўлган арбобларининг ҳибсга олиниш тўлқинини Озарбайжон ва Эрон ўртасидаги муносабатлардаги кескинлашув билан боғлашмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР