loader
Foto

Нос чекувчи имомга иқтидо қилиш мумкинми?

ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ): Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Носни чекмаслик керак. Нос чекувчи имом чекканидан кейин таҳорат олган бўлса, унга иқтидо қилиш мумкин.

Нос билан ароқнинг ҳукми алоҳида. Ароқнинг ҳаромлиги Қуръонда келган. Носнинг ҳукми ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар.

Нос чекувчига садақа бериш жоиз. Агар нос чекмайдиган ҳақдор бўлса, ўшанга берган афзал. Валлоҳу аълам.

"Зикр аҳлидан сўранг" китобидан