loader
Foto

"Толибон" афғонистонлик волейболчи қизнинг ўлдирилганини рад этди

«Толибон» ҳаракати умумий амнистия эълон қилди. Ҳатто ўн йиллар давомида ҳаракат билан курашиб келган кишилар, жумладан, Ҳиротнинг собиқ ҳокими Исмоил Хон ҳам авф этилган. "Толиблар томонидан спортчининг ўлдирилиши ҳақидаги хабарни ёлғон ва туҳматдан бошқа нарса деб бўлмайди", - дейди Мутмаин "ТАСС"га берган интервьюсида.

Аввалроқ Independent Persian нашри хабар қилишича, Ҳакимий «Толибон» томонидан Кобулда ўлдирилган. Нашр ушбу маълумотни Афғонистон ёшлар терма жамоаси мураббийларидан бирига таянган ҳолда чоп этди. Унга кўра, волейболчи октябр ойи бошида ҳалок бўлган.

Халқаро волейбол Федерацияси Independent Persian маълумотларининг тасдиғи йўқлигини айтиб, бу маълумотлар юзасидан текширув бошлаган.

«Толибон» ҳаракати жорий йилнинг баҳорида АҚШ ўз қуролли кучларини у ердан олиб чиқиш қарорини эълон қилгач, Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлади. 15 август куни радикаллар Кобулга жангсиз кириб, президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. 6 сентябр куни «Толибон» бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилганини, 7 сентябр куни эса муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР