Inside the Games ёзишича, қизнинг ўлдирилгани ҳақида окятбрнинг бошида маълум бўлган, лекин шу пайтгача буни сир сақланган. Ҳакимий Кобулда бши танасидан жудо қилингн ва унинг ффотосуратлари ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.
Бу пайт давомида қизнинг яқинлари сукут сақлашди, чунки улар қўрқиб қолишганди. Хакими мураббийларидан бирининг айтишича, волейбол жамоасининг барча ўйинчилари ва қолган спортчи қизлар ёмон аҳволда, ҳамма қўрқув ва даҳшатдан ўзини қўярга жой тополмаяпти.
Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) Хакими қатл этилгани ҳақида хабар муносабати билан текширув бошлади. Ташкилотнинг қайд этишича, спортчи қизнинг ўлими ҳақида турли тахминлар мавжуд.
Халқаро волейбол федерацияси айрим оммавий ахборот воситаларида Маҳжабин Ҳакимий фожиали ўлими ҳақида хабарлардан шок ҳолатига тушиб қолган. Бироқ таъкидлаш жоизки, унинг ўлими сабаблари ҳақида бир-бирига зид келадиган хабарлар мавжуд. Шу сабабли FIVB аниқ тафсилотларни топиш учун текширув олиб боради, дея иқтибо келтиради ТАСС ташкилот матбуот хизматидан.