loader
Foto

Нейробиолог спорт билан шуғулланишнинг мияни ўзгартирадиган тўртта ошкора бўлмаган афзалликларини айтди

"Нейробиолог сифатида кўп йиллик тадқиқотларим давомида машқларсиз ўкиш, фикрлаш, хотира, диққатни бир ерга жамлаш ва мулоҳаза юритиш каби огнитив қобилиятларни яхшилаш учун фойдаланиш мумкин бўлган энг ўзгартирувчи нарсалардан бири эканлигини аниқладик. Буларнинг барчаси ақллироқ бўлиб, узоқроқ яшашингизга ёрдам бериши мумкин", - дейди Сузуки.



Қандай қилиб спорт машқлари миянгиз саломатлигини мустаҳкамлайди



1. Машқлар ташвишланишни камайтиради

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар бир ҳаракатда кўплаб фойдали нейротрансмиттерлар, жумладан, дофамин ва серотонин мияга келиб тушади. Бу моддалар ташвишланиш ва депрессияни камайтира олади.

Кунига 10-30 дақиқалик жисмоний фаолият кайфиятингизни кўтариш учун етарли. Фитнес-залга клуб-картангиз йўқми? Унда пиёда юринг ёки лифт ўрнига зинани танланг. Сузукининг ёзишича, агар етарли вақти бўлмаса, у шунчаки овқатланиш хонасидаги стол атрофида бир неча марта айланиб чиқар экан.



2. Машқлар концентрацияни кучайтиради

Лаборатория тажрибалардан бирида Сузуки ҳатто битта машқ ҳам концентрацияни ошириши мумкин эканлигини аниқлади. 30 дақиқа машқ самараси камида 2 соат давом этади. Юрак уришини тезлаштирадиган фаоллик, масалан, тез юриш, югуриш, сузиш, велосипед миниш, теннис ўйнаш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу машқлар реакция тезлигини ошириши мумкин экан.



3. Машқлар мияда янги ҳужайралар ўсишига хизмат қилади

Олимларнинг аниқлашича, жисмоний машқлар нейрогенезга, яъни мияда янги ҳужайралар пайдо бўлишига хизмат қилади. Бу айниқса, когнитив қобилиятларни яхшилаш учун муҳим.

Каламуш ва сичқонлар устида тажрибалар давомида, олимлар югуриш хотира учун масъул бўлган гипокампада янги мия ҳужайраларини пайдо  бўлишини тезлаштиради, деб топишди. Машқлар, шунингдек, мия ҳужайралари яхшироқ таъсир ўтказиш имконини беради нейронлар ўртасидаги синапслар саломатлигини ва фаолиятини яхшилаш мумкин.



4. Машқлар мияни қаришдан нейродегенератив касалликлардан ҳимоя қилади

Тасаввур қилинг, миянгиз бу - мушак: унга қанча кўп юклама берсангиз, шунча яхши ишлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мунтазам машқлар деменция ёки Альцгеймер касаллиги каби нейродегенератив касалликларга мойил бўлган гипокампа ва префронтал қобиқ ҳажмини оширади.

Шундай қилиб, машқлар қаришда когнитив функциялар нормал пасайишини даволаши ёки бутунлай олдини олиши мумкин бўлмаса-да, мунтазам машқлар унинг бошланишини кечиктиришга ёрдам бериши мумкин. Кўп жиҳатдан, машқлар сизнинг миянгиз учун 401(к) юкига ўхшайди ва у бепул бўлгани учун ҳам яхши.

Сузукининг фикрига кўра, бунда триатлончи бўлиш шартмас, ҳафтасига 30 дақиқадан уч марта машқ қилиш кифоя. Юрак уришини тезлаштирадиган ва мияни кислород билан бойитадиган аэробика машқлари энг кўп фойда келтиради.

«Агар бу машқлар сони сизни чўчитаётган бўлса, кунига бир неча дақиқа машқ қилишдан бошланг ва ҳар ҳафта 5-10 дақикадан қўшиб боринг. Уй фаолияти ҳақида унутманг, полларни ғайрат билан ювиш ёки тўкилган баргларни тозалаш ҳам ўтаверади», - маслаҳат беради нейробиолог.