loader
Foto

Қозон шаҳридаги мактаб маъмурияти ўқувчиларга намоз ўқишни тақиқлаяпти

Гап Салмичи микрорайонидаги 173-актаб ҳақида бормоқда. Ота-оналар ушбу мактаб маъмурияти мусулмон ўқувчиларга ибодат қилишни тақиқлаётганидан шикоят қилмоқда. Болаларга танаффус пайти мактаб ёнида жойлашган масжидга боришга рухсат этилмаяпти.

Шу билан бир пайтда маъмурият болаларнинг дўконга бориши ва мактаб ёнида сигарета чекишига тўсқинлик қилмаяпти, таъкидлайди блогер. Директор билан суҳбат давомида болалардан бирининг отаси бу тақиқ сабабини айтишни суради смартфон ёрдамида видеосуратга олишга уринб кўрди. Суҳбат жанжал билан тугади, бунда директор эркакнинг қўлидаги телефонини тортиб олди.

Тавдиряков мактаб директорининг ҳаракатлари стресс оқибати эканлигига ва охир-оқибат, мактаб маъмурияти ва ота-оналар ўртасида ўзаро тушунишга эришилишига умид билдирди.

Татаристонда барча муҳим вазифаларни эгаллаб олган исмоилоғачилар тариқати вакиллари мавлид билан банд бўлиб, бу муҳим воқеаларга ўз муносабатларини билдиришмади.