loader
Foto

Ислом гўзаллиги ва ўзини-ўзи алдаш

Ахир, биз дарҳол ўзимизга савол беришимиз керак: Исломда гўзалликни тушуниш биз уларга шунчалик ёқишни истайдиган  "бу одамларда" гўзалликни тушуниш билан мос келадими?!

Жамиятимизда гўзаллик тушунчаси кино, телевидение, юлдузларга тақлид қилиш ва шунга ўхшашлар асосида шакллангани яққол кўзга ташланади. "Исломни чиройли томондан кўрсатиш" учун эса, Ғарб кийимини кийиб, устидан рўмол ўрашга тўғри келади. Аммо чўчқа гўштига "ҳалол", деб ёзсак, бу билан у ҳалол бўлиб қоладими?!

Ҳа, биз одамларга исломни муносиб тарзда етказишимиз керак, лекин «муносиб тарз» байрамларда эмас, ҳар куни шариатга амал қилишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларини унутмаслик керак: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир».

Аммо мусулмонлар бир қулоққа кар бўлиб кўринадилар ва бу ҳадисни ҳеч қандай эшитишни истамайдилар. Ваҳоланки бу ҳадис "одамларга Исломни чиройли томондан кўрсатишимиз керак" деган қоида амалини чекловчи қоидадир. Агар бизнинг "ёқиш" динсизларга ўхшаб қолишга, шариат доирасидан ташқарига чиқишга, Ислом тамойилларини бузишга олиб келса, буларнинг барчаси қораланади, бизнинг ҳаракатларимизни эса, ҳеч қандай оқлаб бўлмайди.

Исломни етказишнинг замонавий усули масулларидан бири бу – «ислом модаси»дир.

Йўқ, биз аёлларнинг ранг-баранг рўмоллари ҳақида гапирмаймиз. Уч кунлик соқол уларнинг киёфасини исломий ёки шариатга жавоб берадиган қилади, деб ўйлаб, ғарбнинг урф бўлган брендларини фаол кийиб юрадиган ёшлар ҳақида бир оғиз сўз айтмоқчиман.

Ижтимоий тармоқлар "замонавий мусулмонлар"нинг фотосуратлари билан тўлиб-тошган: тор мода кийим кийган ёшлар, уларнинг баъзилари кўрсаткич бармоғини юқорига қаратиб мағрур тутиб туришибди. Наҳотки ҳеч ким орқа тарафида гомосексуаллар исмлари ёзилган кийимлар Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рози бўлишига сабаб бўлмаслиги ҳақида ўйламайди?!

Шундай қилиб, "биз одамларга Исломни чиройли томондан кўрсатишимиз керак" тамойили, аслида, одамларга Исломни етказиш йўли эмас, балки исломий бўлмаган урф-одат ва анъаналар оқимида рўй бераётган мусулмонларнинг фаол ассимиляциясини оқлашдир. Бу сўзлар ўз-ўзини алдашдир, уларнинг ҳақиқий маъноси қуйидагича: "замонавий Ғарб маданияти - биз ислом учун фойдаланадиган фильтрдир: Ғарб маданиятига мос келадиган нарсани оламиз унга мос келмайдиган нарсани эса, эътиборсиз қолдирамиз ёки уни қоралаймиз".

Шариат таълимини олган талабалар ва мадраса муаллимлари ҳам қайсидир маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига риоя қилишга уринаётган ёшларга ёмон назар солсалар, яна қандай қилиб изоҳ бериш мумкин?! Уларни танқид қила бошлайдилар: айтишларича, бундай юриш биз учун одат эмас, аввало самимийликка эришишимиз керак; "буни хўжакўрсинга қилмаётганингизга ишончингиз комилми?"... Лекин бундай танқидчилар намоз ўқимайдиганларга, ёки жамоат жойларида чекадиганларга, ёки жамоат транспортида спиртли ичимлик ичадиганларга эътироз билдиришадими?! Ёки бу нарсаларга шариат рухсат берадими? Ёки ичишимиз ва чекишимиз одат бўлиб қолгану, аёллар ҳам, эркаклар ҳам шариат талабларига мувофиқ кийинишлари одобдан эмасми?!

Исломнинг энг яхши авлоди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бўлиб, улар одамларга Исломни етказиш учун энг яхши эдилар, лекин улар "гламур" эмасдилар: улар бўйраларсиз қуруқ ерда намоз ўқирдилар, овқатдан кейин бармоқларини ялардилар, ёғли овқатдан кейин қўлларини совун билан ювмасдилар, арзон ва дағал матодан тикилган кийим киярдилар. Лекин кўп мамлакатларга Исломни олиб келганлар. Нима сабабдан бу уларнинг қўлидан келган? Чунки улар энг аввало Аллоҳнинг эҳтиёжини қондиришга қандай эришиш ҳақида ўйлашга ҳаракат қилишган ва ҳеч бўлмаганда атрофдагиларни қандай рози қилиш ҳақида ўйлашган. Ва Аллоҳ одамлар уларни ҳурмат қилиб, яхши кўрадиган ва Қиёмат кунигача уларни яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган қилиб қўйди. Бу даъватнинг энг яхши рецепти – Аллоҳ таолони рози қилишга интилиш ва бошқаларнинг фикрига тўлиқ бефарқликдир.

Абу Муслим таржимаси