loader
Foto

Сатанистлар Пенсильваниядаги мактаб дресс-кодидаги иблис рамзларига тақиқни бекор қилишга эришдилар

Фаоллар бир ойдан бери шикоят йўллаб, ишонч телефонларига қўнғироқ қилмоқда. Улар пентаграмма ва бошқа сатанизм тасвирларини тақиқлаш - камситишдир, чунки у бошқа динларга нисбатан амал қилмайди.

«Давлат мактаблари умуман диний ифодага рухсат беради, бироқ маълум бир дин рамзларини тақиқлайди. Шубҳасиз, бу муаммо», - деди Satanic Delco асосчиси Джозеф Роуз.

У сатанист-дўстлари фарзандлари маросим тасвирлари билан кийимда дарсларга боролмаганидан шикоят қилганидан кейин шу кампаниясини бошлади. Мансабдорлар устидан ғалабадан сўнг, Роуз қўшни округ Гарнет-Вэлли билан шуғуллана бошлади.

Баъзи америкаликлар тақиқни бекор қилган Делавернинг позициясига шубҳа билан қарашади. Уларнинг фикрича, фуқаролар ҳуқуқларини бундай рўёбга чиқариш узоққа бориши мумкин.

«Бу сўз эркинлиги масаласига ўхшайди. Округ нацистларга ўз рамзларини болалар кўйлакларига қўйиб, уларни бу шаклда мактабга жўнатишга рухсат берадими?», — деди журналист Донна Уиллис.