loader
Foto

АҚШ Давлат департаменти: Хитой мақсадли равишда ислом рамзларини йўқ қилмоқда

«Ислом динини йўқ қилиш ва мусулмонларни «қайта тарбиялаш»га интилган ҳолда Пекин масжидлар, муқаддас зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа исломий биноларни ёпди ёки бузиб ташлади», – қайд қилади манба.

«Очиқ колишга рухсат этилган масжидлар ўзларининг асосий қисми – минора ва гумбазлардан муҳрум қилинди, хавфсизлик кучлари ва кузатув камералари воситасида мунтазам назорат остида қолмоқда».

Уйғур ҳуқуқ ҳимоячиси Бахром Синташнинг сўзларга кўра, уйғур мусулмонларининг юзлаб ибодатхоналари вайрон қилинди.

«Мен 2016 йилдан бери тўлиқ бузилган ёки вайрон қилинган 140 дан ортиқ масжидлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларнинг рўйхатини тузишга муваффақ бўлдим», – деди Синташ VoA билан суҳбатда.