Тўшагини чиройли гуллар билан ўраб, у охирги марта ювинди, ўзининг севимли кўк рангли ҳарир кийимини кийди, сўнг олдиндан тайёрланган бир талай таблеткаларни қимматбаҳо коньяк билан ичди ва ўлимнинг келишини кутиб, ҳашаматли каравотга ётди. Бироқ, ҳаммаси сценарий бўйича кетмади.
Бир неча дақиқадан кейин организмнинг заҳарланишга қарши табиий реакцияси бошланди ва у тўхтовсиз қуса бошлади. Бир онда чиройли кўйлагига ҳам, чиройлик тўшаги ва унинг остидаги полга ҳам қусиб ташлади. У каравотидан сакраб, гулларни улоқтириб, ваннахонага югурди.
У ерда эса қусган нарсаларига сирпаниб кетиб, Миср ониксидан тайёрланган унитазга боши билан урилди ва қаттиқ жароҳат олди.
Бир амаллаб унитаз олдида тиз чўкишга муваффақ бўлди, лекин ҳушидан кетди ва қусуғига тиқилиб ўлди. Уни боши унитазга тиқилган ҳолда топишди.