loader
Foto

Қозоғистонда Мавлид-ан-Набий бўлиб ўтди

Бош муфтий Наурызбай кажы Таганулы тўпланганларни муҳим кун билан табриклади ва мавлиднинг аҳамиятини таъкидлади. «Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд ойини орзиқиб кутадилар, Аллоҳга ҳамд айтадилар ва диний йиғилишларда салавот ўқийдилар. Бу хайрли анъана юртимизда бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда», - деди бош муфтий.

Сўнгра шоир, бастакор Жакен Омаров Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида қозоқ тилида асар ижро қилди.

Габит Мусрепов номидаги Қозоғистон далат болалар ва ўсмирлар театри артистлари «Кемедегі иман» ва «Ең үлкен күрес – өзіңмен күрес» спектаклларини қўйдилар. Бу саҳналарда Аллоҳга ишонч, содиқ дўст танлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни каби жамиятдаги тарбиянинг асосий манбалари тасвирланган.

Тадбир якунида маънавият оқшоми чипталаридан тушган маблағ кўп болали оналарга топширилди.