loader
Foto

Каъбанинг томи тозаланди

10 кишидан иборат гуруҳ зиёратгоҳ томига чиқиб, уни тозалаш ишларини олиб боришди.

Тозалаш механизми бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчидан, улар Каъбанинг томини супурадилар, чангларни олиб ташлайдилар. Кейин улар бутун томни, Каъба чойшаб ушлагичи билан бирга деворларнинг қисмларини ҳўл сочиқ билан артиб чиқишади. Кейин ҳамма жойга сув пуркалади ва яна артиб чиқилади. Қуритиш босқичининг охирида табиий гул суви суркалади.

Жараён 20 дақиқадан кўп вақт олмайди.

Саудия Арабистони яқинда Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда пандемия билан боғлиқ чекловларни бекор қилди. Айни пайтда масжиднинг турли бўлимларини тозалаш ва дезинфекция қилиш операциялари давом этмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР