loader
Foto

Каъбанинг ичида нима бор?

Устунлар орасида, кириш эшиги рўпарасида хушбўй ҳидли нарсалар учун ёғоч столча қўйилган. Стол тортмаларида чироқлар учун мой, кисве учун захира ип ва бошқа анжомлар сақланади.

Полдаги тош плиталар жуда қаттиқ бўлиб, уларни ҳатто тирнаб ҳам бўлмайди. Лекин кириш эшигидан тўғрида деворга ўрнатилган бир плита, меҳроб, бошқалардан ажралиб туради. Бурчаклари юмалоқланган қизғиш тусдаги бу плита шу қадар ишқаланиб ва ейилиб кетганки, бошқалардан яққол ажралиб туради. Меҳроб  унда Пағамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлиги сабабли сақланади.

Ички деворларда Каъба қурилиши ёки таъмирланишида қачонлардир иштирок этган ҳукмдорлар исми ёзилган тахталар илиб  қўйилган.

Каъба дарвозасининг ўнг тарафида "Тавба эшиги" (Баб-ал-Тауба) деб номланган олтин қопланган эшик билан тўсилган жой бор. Унинг ортида Каъба томига олиб борадиган зинапояга кириш жойлашган.