loader
Foto

Кислород тугаб бормоқда: NASA тадқиқотчилари ерда ҳаво қачон тугашини ҳисоблаб чиқди

"Япониянинг Фунабаси шаҳридаги Тохо университети ходими Катцми Озаки ва Атлантадаги Жоржия Технология институти ходими Крис Рейнхард Ернинг иқлимий, биологик ва геологик тизимларини моделлаштириб, сайёрадаги атмосфера шароити қандай ўзгаришини башорат қилишди. Тадқиқот НАСА сайёравий яшаш қобилиятини ўрганиш лойиҳасининг бир қисми сифатида ўтказилди. “Биз Ернинг кислородли атмосфераси қисқа умр кўришини аниқладик”, - деди Озаки Newscientist.com илмий журналига берган интервьюсида.

"Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, бир миллиард йил ичида ер атмосферасида кислород шунчалик кам бўладики, Ер мураккаб аэроб организмлар ҳаёти учун яроқсиз бўлиб қолади. Кейин атмосферамизда 1% дан кам кислород бўлади - бугунги кунда ҳаво таркибидаги кислород 21%ни ташкил қилади. Бундай кескин ўзгаришларнинг асосий сабаби шундаки, келажакда Қуёш иссиқлашади ва шунинг учун кўпроқ энергия чиқаради. Мутахассисларнинг аниқлашича, бу CО2 иссиқликни ютиб, сўнгра парчалангани учун атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорининг кескин камайишига олиб келади."

"Озаки ва Рейнхарднинг фикрига кўра, келажакда атмосферадаги карбонат ангидрид даражаси шунчалик паст бўладики, фотосинтез қилувчи организмлар, жумладан, ўсимликлар ҳам кислород ишлаб чиқара олмайди ва яшай олмайди. Бу фотосинтетик организмларнинг оммавий йўқ бўлиб кетиши асосий сабаб бўлади. Олимларнинг фикрига кўра, ҳаводаги метан миқдори ўн минг баробар ортади, бу эса иссиқхона эффектини янада кучайтиради ", дейилади мақолада.

" Nature Geoscience илмий журналида чоп этилган мақола муаллифларининг фикрига кўра, дастлаб Ерда кислород миқдори юқори сақланиб туради, лекин кейинчалик кескин пасайди ва бундан 2,4 млрд йил олдин рўй берган «кислород ҳалокати» билан таққосланадиган даражага тушиб қолади: "Кислород миқдорининг пасайиши жуда-жуда жиддий бўлади – ҳозирги пайтдаги билан таққослаганда тахминан миллион марта кам бўлади", - деди Рейнхард newscientist.com га берган интервьюда".

"Ер атмосферасида ўзгаришлар бошланиши биланоқ улар тез содир бўлади: олимларнинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, атмосфера атиги 10 минг йил ичида кислородни йўқотиши мумкин", деб таъкидлайди газета.

"Бироқ, яхши хабар шундаки, бу даҳшатли сценарийгача ҳали анча узоқ. Иқлим ўзгариши ёки Апофис каби ўз траекториясини ўзгартирадиган ёки Бенну астероиди каби унинг траекториясини қайта ҳисоблаб чиқиш лозим бўлган астероидлар билан эҳтимолий тўқнашувлар билан боғлиқ жиддий таҳдидлардан фарқли ўлароқ. Ким билади, бу вақтга келиб инсоният қаерда бўлар экан?", - деб ёзади Frankfurter Rundschau.

Абу Муслим таржимаси