Medline Plus ихтисослашган порталининг изоҳ беришича, қон босими - юрак бутун тана бўйлаб ҳайдайдиган қон артерияларга босадиган кучдир.
Шу сабабли бу кўрсаткични ўлчашда натижа икки рақамда маълум қилинади. Биринчи рақам систолик қон босими, иккинчиси диастолик. Масалан, 120 (систолик) га 80 (диастолик). Одатда натижа қуйидагича ёзилади: 120/80 мм симоб устуни.
Кўп ҳолларда натижа ўлчанганда 120/80 дан паст бўлганда босим нормал ҳисобланади.
Кўп ҳолларда рақамлардан бири ёки ҳар иккаласи 130/80 дан ошганда босим юқори (гипертония) ҳисобланади.
Агар биринчи кўрсаткич 120 ва 130 орасида бўлса, иккинчиси 80 дан паст бўлса, босим баландлиги ҳақида гапирилади.
Қон босимини пасайтириш ёки назорат қилиш учун мувозанатли диетага риоя қилиш ва иложи бўлса, унда бодрингни қўшиш муҳимдир.
Estetic.es маълумотларига кўра, бодринг нафақат вазн йўқотиш учун, балки кўплаб касалликларнинг олдини олади, чунки улар танадаги сув мувозанатини сақлаб туради ва ҳазм қилиш, тери ва суякларга фойдали таъсир кўрсатади.
Бу сабзавот шунингдек, қуёшда куйган жойларни даволашда, ортиқча ёғни йўқотишда ва акне ривожланишини олдини олишда ёрдам беради. Бундан ташқари, у ажинлар ва қаришга қарши курашади.
Бодрингнинг қон босими учун афзалликларига келсак, улар юрак-қон томир тизимининг соғлиғига жуда фойдали таъсир кўрсатади, чунки улар калий, магний ва клетчаткадан иборат, бу эса ўз навбатида қон босимини тартибга солади ва пасайтиради.
Дарвоқе, Saber Vivir портали маълумотарига кўра, вазиятни мувозанатлаш учун диетада етарли калий бўлмаса, организм натрийни тўплашни бошлайди, худди сиз жуда тузга бой озиқ-овқат истеъмол қилаётгандек ва бу босимни сезиларли даражада оширади.
Бодринг тўғридан-тўғри турли хил таомларда фойдаланилиши, ёки бошқа ингредиентлар қўшиб смузи тайёрланиши мумкин.
Мисол учун, тиббиёт нашри Mejor con Salud қуйидаги яшил смузи рецептини таклиф қилади. Унинг таркиби бодринг, иккита сабзи, помидор, петрушка ва рим стакан сувдан иборат.
Тайёрланиши:
1) бодринг, помидор ва сабзини ювинг ва бўлакларга бўлинг.
2) тўғралган сабзавотларни блендер косасига жойлаштиринг, петрушка ва ярим стакан сув қўшинг. Сув жуда зарур, у барча ингредиентларни аралаштиришга ёрдам беради.
3) бир ҳил суюқлик ҳосил бўлгунча чайқатинг.
4) смузи фойдали хусусиятларини йўқотмаслиги учун уни тайёр бўлиши билан дарҳол истеъмол қилиш керак. Ҳафтада уч марта смузи ичинг ва қон босимингиз назорат остида бўлади.
Қон босимини назорат қилишга ёрдам берадиган бошка маҳсулотлар:
Америка юрак ассоциацияси маълумотларига кўра, киви кон босимини тушириш учун рационга киритилиши керак.
Saber Vivir маълум қилишича, хушбўй гиёҳлар — тузга идеал муқобил вариант, чунки таомларга таъм беради, лекин таркибида натрий йўқ, шунингдек, кўплаб антиоксидантлар бор.
Агар ҳафтада бир марта черника истеъмол қилсангиз, гипертензия хавфи 10% билан камаяди. Бу реза меваларидаги антоанларнинг таркиби туфайли кардиопротектив хусусиятларга эга моддалар туфайли.
Банан – тамадди қилиб олиш ёки иккинчи тушлик учун мос келади - танани 12% калий билан таъминлаши мумкин, у эса қон босимини пасайтириш учун жуда муҳимдир.
Абу Муслим таржимаси