Бунга парҳезда оддий ўзгаришлар билан эришиш мумкин, дея хабар қилади Британиянинг Daily Express нашри.
Қон босимини тушириш учун энг самарали воситалардан бири бу – қора чойдир. «Америка клиник парҳезшунослик журнали»да (The American Journal of Clinical Nutrition) эъон қилинган тадқиқот натижаларига кўра шундай хулоса килинди.
«Мунтазам равишда қора чой истеъмол қилиш, гарчи ушбу ичимликнинг бунга таъсири ҳали ўрганилмаган бўлсада, қон босимини пасайтиради», — деб ёзади тадқиқот муаллифлари.
Улар қора чой ичиш ва вақт ўтиши билан қон босимининг ўзгариши ўртасидаги муносабатни ўрганмоқчи бўлишди.
Олимлар қон босимининг бундай мониторингини олтин ўлчов стандарти деб билишган, чунки бу ҳолда унинг ўртача қиймати олинади.
Систолик қон босими юқори бўлган эркаклар ва аёллар асосан қон босимига таъсирини баҳолаш учун тадқиқотда иштирок этиш учун танланган. Систолик (юқори) қон босими юрак артерия деворларига ҳар бир зарба билан босадиган кучдир.
Иштирокчиларга кунига учта стакан қора чой ёки таркибида кофеин бўлган флавоноидсиз ичимлик (назорат гуруҳи) берилди.
Қон босимидаги ўзгаришлар биринчи куни, шунингдек, уч ва олти ойдан кейин текширилди.
Барча вақт оралиғида назорат ичимлигига нисбатан чой юқори ва пастки қон босимини кўпроқ пасайтирди. Тунда ўзгаришлар 10 фоизни ташкил этди.
Биринчи кунданоқ қайд қилинган ва олти ой давомида барқарор сақланиб келган бундай натижа бошланғич қон босимига ҳам, юрак қискариши частотасига ҳам боғлиқ бўлмаган.
«Кундузи қон босими ўзгариши сезиларли бўлмаган, — дейди тадқиқотчилар. — Бу хулосалар шуни кўрсатадики, тунда қон босимига қора чой таркибидаги қайсидир модда таъсир кўрсатади, лекин бу кофеин эмас».
Қон босимини пасайтириш учун овқатга камроқ туз солиш, купроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш керак, деб таъкидлайди нашр.
«Туз қон босимини оширади. Қанча кўп туз истеъмол қилсангиз, босимингиз шунча юқори бўлади», — огоҳлантиради Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS). Унинг тавсияларига кура, кунига олти граммгача туз истеъмол қилиш керак. Бу тахминан бир чой қошиқ демакдир
Одатда гипертония ҳеч қандай аломатларга эга эмас, шунинг учун қон босимингиз юқори ёки йўқлигини аниқлашнинг ягона усули - уни ўлчашдир.
40 ёшидаги соғлом одамлар камида беш йилда бир марта қон босимини текширишлари керак.
Буюк Британиянинг Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати, агар сизда гипертония хавфи юқори бўлса, қон босимингизни тез-тез, иложи бўлса йилига бир марта текширишингиз кераклигини айтади.
Бу, албатта, осон эмас, лекин бу ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.