БМК ОАВ мониторинг маркази томонидан тайёрланган ҳисобот доирасида 2018 йил октябридан 2019 йил сентябригача бўлган даврда 48 мингта мақола ва 5 минг янгиликлар ленталари таҳлил қилинди. Статистик маълумотларга кўра, мусулмонлар ёки Ислом ҳақидаги мақолаларнинг деярли 60 фоизи ва телевизион янгиликларнинг 47 фоизи салбий руҳда берилган.
Аниқланишича, айниқса The Spectator, Daily Mail Australia, Mail on Sunday, Christian Today ва Jewish Chronicle газеталари мусулмонларга қарши ўта душманларча кайфиятда бўлган. ОАВ мониторинг маркази директори Ризвана Хамиднинг айтишича, ҳисоботдан мақсад қайсидир журналистни айблаш эмас, балки рўй бераётган воқеаларнинг объектив тасвирини бериш ҳисобланади.