loader
Foto

Илмнинг асл моҳияти

Энди тасаввур қилинг, бундай одам сизга ҳақиқат нима эканлигини ишонч билан айтади. Тасаввур қилинг, сиз "ҳамма нарса қандай ташкил қилингани" ва "фақат шу игна учи билан ҳис қилишимиз мумкин бўлган нарсалар бор" деган изоҳлар сизни қандай аҳволга келтириб қўйган бўларди.

Энди тасаввур қилинг, игна ўрнига, одам атрофидаги ҳақиқатни ҳис қилиш учун кичик бир ипдан фойдаланади ва бу ипни объектлардан ўтказади. Бу шу мазмундаги илмий тадқиқотлар кўламидан иборатдир.

Маълумки, электромагнит спектрнинг фақат кичик бир қисми инсон идрокида мавжуд, яъни ўз кўзимиз билан кўрган, кўринадиган ёруғлик миқдори жуда кичикдир.

Албатта, аждодларимиз улар ҳақида ҳеч нарса билмаган электромагнит нурланишнинг бошқа турларини, масалан, инфрақизил, ултрабинафша, рентген нурлари, гамма нурлари ва бошқаларни бугунги кунда замонавий технологиялар туфайли кашф этмоқдамиз. Нимага унда бу дунё ҳақида билиб олишимиз мумкин бўлган бошқа "каналлар" йўқ деб ўйлаймиз, аммо ҳозирги технологик чекловлар туфайли биз буни қилиш имконига эга эмасмиз.

Идрок қилишимиз чеклангани сабаблигина биз билмайдиган нарсалар ҳақида билиб ололмаяпмиз, бироқ агар омадимиз келса, навбатдаги кашиётга дуч келамиз.

Агар коинотнинг (ҳеч бўлмаганда биз у ҳақида ҳамма нарсани билмайдиган қисми) кенглиги ва бизнинг кичик сайёрамизнинг аксарияти ҳали ўрганилмаганлигини ҳисобга олсак, биз ўз жаҳолатимиз зулматида эканлигимизга ишониш учун жуда кўп сабаблар бор.

Энди инсоннинг когнитив, яъни билиш қобилиятларини кўриб чиқинг. Идрок қилиш, умуман олганда, миянинг ҳиссий маълумотларни "қайта ишлаш" қобилияти билан узвий боғлиқдир. Ва бу "қайта ишлаш" ушбу маълумотларни онгли равишда қайд қилиш қобилиятимиз учун асос бўлади.

Агар бизнинг миямиз ҳис қилиш органларимиз илғаши мумкин бўлган нарсаларни "кўриш" қобилиятига эга бўлмаса-чи? Бой бераётган нарсаларни кўриш учун миямиздан "ташқарига" чиқа олмаслигимиз туфайли деб ҳам аниқ айтолмаймиз.

Қизиғи шундаки, илм-фан бу чекловларни мутлақо тан олади. Илмий консенсусга кўра, сиз ва мен жуда ривожланган маймунлардан бошқа нарса эмасмиз. Ва биз перцептив ва когнитив (сезувчанлик ва билиш) қобилиятларимиз дарахтларда ейиш мумкин бўлган мева топиш ва жуфтлашиш учун энг яхши тукли танани топиш учун мос эканлигига ишонтирмоқчи бўлишади.

Бироқ, қандайдир ажойиб тарзда, маймунларнинг жуда оз кўникмалари ҳам уларга оламнинг тубини ўрганиш, тадқиқ этиш, мавжудлик маъноларини акс эттириш ва инсон табиатидан ахлоқнинг биологик келиб чиқишига қадар ҳамма нарсани шоирона қабул қилиш имконини беради.

Бундай кўр-кўрона такаббурликни масхара қилганим учун мени кечирасизлар деган умиддаман.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини кўриш қобилияти