Кирят-Моцкинда қизиқ бир воқеа содир бўлди. Турмуш қурганига чорак аср бўлган исроиллик аёл ўзига жазман топган. Рақиб пайдо бўлганини эр кузнинг бошида билиб, камида икки марта рақибнинг уйига, айнан хотини билан ёлғиз қолганида келган.
Қайд этилишича, алданган эр ҳар сафар эшикни тақиллатиб, эркакча гаплашиб олишга чақирган. Бироқ, ҳеч қандай реакция кузатилмаган. Шундан сўнг, эркак ижтимоий тармоқларда рақибини айбловчи далилларни жойлаштирган ва у яшаётган уйнинг кираверишига ҳам шундай варақалар жойлаган.
Бунга жавобан, бу эркак жазманининг турмуш ўртоғини судга берди ва суд охир-оқибат даъвогар томонини олди. Судья аёлнинг турмуш ўртоғи севгилисининг квартирасига яқинлашиб, уларннинг ишига аралашишга ҳаққи йўқ, деган қарорга келди. Қарорда таъкидланишича, эркак ўз хотини билан ҳамма жойда мулоқот қилиши мумкин, фақат унинг севгилиси билан ёлғиз қолган вақтлари бундан мустасно.