loader
Foto

Буюк Британия суди: Хитой Шарқий Туркистонда геноцид қилди

Ҳуқуқшунослар, академиклар ва тадбиркорлардан ташкил топган «Уйғур трибунали» Хитойни санкция ёки жазолаш ваколатига эга эмас.

Бироқ геноцид иддаоларини қўллаб-қувватловчи далил ва баёнотларнинг ошкор этилиши Хитойнинг инсон ҳуқуқларини поймол қилганлиги учун жавобгарликка тортилишида муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.

Юқорида тилга олинган мустақил орган, Жаҳон Уйғур Конгресси вакили бўлган инсон ҳуқуқлари адвокатининг Хитойнинг Уйғур Автоном вилоятида уйғур туркийларига нисбатан содир этилган ҳуқуқларнинг поймол этилишини «геноцид» ёки йўқлигини текшириш ҳақидаги сўровини бир неча ойдан бери муҳокама қилмоқда.

Жаҳон Уйғур Конгресси аввалроқ Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич устидан Босния уруши бўйича суд жараёнини бошқарган ва Халқаро жиноий судда адвокат бўлган Жефри Нитсдан давом этаётган шафқатсизлик ва мумкин бўлган жиноятларни, уйғур халқига қарши геноцидни тергов қилишни сўраган.