loader
Foto

Путин “судга берилган” Қорбобонинг адвокати бўлишга рози

«Красный Север» нашри ходими Артём Виловатыхнинг сўзларига кўра, Санкт-Петербург яшовчи, маълумоти бўйича юрист бўлган фуқаро «23 йилдан бери унинг орзуларини рўёбга чиқармагани» учун Великий Устюглик Қорбобони судга берган.

«Бу Санкт-Петербурглик юрист, кап-катта одам. Мен ҳам Санкт-Петербурглик юристман, айрим жиҳатларимиз мос келадиган экан. Шу муносабат билан унга шундай деб жавоб берган бўлардим: мен юрист эканлигим сабабли, Қорбобонинг адвокат сифатида иштирок этишим мумкин ва даъвогарга эслатиб қўймоқчиманки, Қорбобо фақат яхши болалар ва кизларнинг орзуларини рўёбга чикаради. Олдин у ўз ҳаракатларини, хулқ-атворини таҳлил қилиб кўрсин, эҳтимол, Қорбобо унга Янги йилда совға беришига халақит бераётган нарсаларни топар. Бу ҳимоянинг асосий позицияси бўлади», — деди бир пайтлар Ленинград давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тугатган Путин.

Хайпга келадиган бўлсак – асосийси, жаҳлдор бўлмаслик керак, қўшимча қилди президент айрим фуқароларнинг исталган мавзуда пиар қилишга қандай муносабатда эканлиги ҳақида саволга жавоб бериб.