loader
Foto

Янги йил байрами туфайли йилига 18 минг россиялик вафот этади

Янги йил таътили ҳамма учун ҳам яхши якун топмайди. Бошқа ойларга нисбатан январ ойида россияликлар ўртача 18 минг кўпроқ, асосан байрамда кўп ичиш туфайли вафот этади. Бу ҳақида алкогол оқибатидаги ўлим ва алкогол сиёсати соҳасида етакчи россиялик мутахассис Александр Немцов томонидан бир тадқиқотда айтилган. "Умумхалқ байрамларнинг асосий мазмуни – ўйин-кулги ва вақтичоғликлар, бу ҳам умумхалқ миқёсида кузатилади. Лекин байрамлар салбий оқибатларга эга бўлиб, улардан бири ўлим кўрсаткичларининг ўсишидир", - дейилади тадқиқотда.

Эксперт «2004 йил январдан 2016 йил декабргача» бўлган ўлим кўрсаткичлари бўйича Росстат маълумотларини ўрганиб чиқди. Бу вақт мобайнида янги йил таътиллари 13 марта бўлиб ўтган.

Январ ойида ўртача ўлим сонининг (қора устунлар) қолган ойлар (кулранг устунлар) билан нисбати. Графикдаги рақамлар январь ва қолган ойларнинг кўрсаткичлари ўлимлар сони ва қолган ойларнинг улуши билан фарқ қилади.

18090 та ўлим бу – «2004-2016 йиллар учун қолган ойлар давомида январь ойидан ўртача ортиқлигидир. Бу январь ойида ўлимлар умумий сонининг 10,8%и» дейилади тадқиқотда.

Мутахассис нима учун ўлим сабабини спиртли ичимликларда деб кўрганини тушунтиради. Далиллардан бири: "январ ойида мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарлари ва минтақаларида (Архангелск, Москва, Екатеринбург, Чита ва Қрим) алкоголли психозларда сезиларли ўсиш кузатилмоқда".

Шу билан бир пайтда, январь совуқ ойлардан биридир, одамлар касал бўлиши (ва вафот этиши) табиий равишда кўпроқ. Буни ҳам, албатта, унутмаслик керак. Бироқ," гриппга чалиниш даражаси жуда юқори бўлиши билан январь ойида бу касаллик учун ўлим даражаси нисбатан паст", дейди эксперт.

ЎРВИ ва пневмониядан ўлим, унинг фикрича, алкогол билан боғлиқ. Январ ойида ушбу касалликлардан бошқа ҳар қандай ойга нисбатан 450 киши (ўртача) кўпроқ вафот этади, шунинг учун бундай ҳолатлар январь ойида "қўшимча "ўлимларнинг умумий сонининг ажралмас қисмидир".

"Янги йил байрами таътили натижасида 18 минг кишининг ҳаёти қўшимча йўқотилиши жамоат саломатлиги муаммосига айланиши ва бу зарарни камайтириш учун маъмурий ва эҳтимол сиёсий аралашувни талаб қилиши керак", дейилади тадқиқотда.

Экспертнинг фикрига кўра, «янги йил ва рождество байрамлари дам олиш кунлари, 2003 йилда бўлганидек, 2-3 кунга қисқариши» бунга ёрдам беради.

"Эҳтимол, бу энг самарали иш кунлари бўлмайди, аммо танаффус январ ойидаги ўлим даражасини камайтиради. Савол қуйидагича: нима муҳимроқ -унумдорликнинг пасайишими ёки одамларнинг ўлими?"- дейлади тадқиқотда.

Спиртли ичимликлар қурбонлари ҳақида ушбу байрам таътилларида ҳар куни хабар қилинган. Масалан, 4 январ куни Хабаровск ўлкасидаги Челни қишлоғи аҳолиси ҳақида хабар чиқди. 31 ёшли эркак ва 29 ёшли қиз янги йилни нишонлади. Натижада, жанжал келиб чиқди ва қиз дўстига пичоқ билан бир неча арта зарба берди. Эркак вафот этди.

37 ёшли Тверь фуқароси 10-қават деразасидан ароқ учун пастга тушишга ҳаракат қилганда вафот этди. У чойшаблардан арқон ясади, лекин сирпаниб тушиб кетди. У эшикдан чиқа олмасди, чунки хотини уни кайфи тарқаб, ўзига келиши учун квартирада қулфлаб қўйганди.

Айтганча, янги йил байрамида мамлакат нафақат одамларни, балки спиртли ичимликлар туфайли катта пул ҳам йўқотади. 2016 йилда Россия наркологлар ассоциацияси спиртли ичимликлар оқибатидаги ўлим ҳолатларининг мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилишини ҳисоблаб чиқди.

Ассоциация маълумотларига кўра, ўртача россиялик ҳар куни бир рюмка ароқ ичади. Агар у ярим рюмкадан воз кечса, ҳар йили мамлакат 56 миллиард бюджет пулини тежайди. 2022 йил Росcосмос учиришни режалаштирган «Федерация» космик кемаси тахминан шунча туради.

- Эрта ўлим, шунингдек, алкоголизм, жиноий фаолият ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида меҳнат унумдорлигининг йўқотилиши сезиларли иқтисодий харажатларга олиб келади, - дея тушунтирди наркологлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР