Тадбирларда Индонезия, Баҳрайн, Тожикистон, Қирғизистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан делегатлар иштирок этади. Нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки мусулмонлар учун кийим-бош, косметика, зеб-зийнатлар, туристик ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилади", - деди ТАСС мухбирига Россия муфтийлар Кенгаши раисининг муовини Рушан Аббасов.
Унинг таъкидлашича, ҳалол маҳсулотлар истеъмолчиларининг ярми мусулмонлар эмас. "Ҳалол белгиси остидаги маҳсулотлар экологик тоза ва хавфсиз, кўпчилик бунинг қўшимча сифат кўрсаткичи эканлигини тушунади", - деди Аббасов.
Кўргазма доирасида бизнес-ҳамжамияти вакиллари, иқтисодчилар ва муфтийлар Россия ва Яқин Шарқ ўртасидаги савдо муносабатларини, ҳалол маҳсулот стандартларини, товарлар ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва илгари суриш масалаларини муҳокама қилади. Кўргазмага ташриф буюрувчилар кулинар-шоуда иштирок этиши, психология, гўзаллик, тиббиёт ва соғлом турмуш тарзи соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглаши ҳам мумкин.