loader
Foto

Мисрлик кўзи ожиз қиз 18 ойда Қуръонни ёд олди

Дакалия вилоятининг қишлоқ ҳудудида яшовчи 6-синф ўқувчиси Қуръон ўрганиш учун маҳаллий ислом марказига қатнаган.

Институт директори Эҳаб ал-Шарифнинг айтишича, Роаа тиришқоқлик кўрсатган. Ҳофизлар учун ўтказилган турли танловларда бир қанча совринларни қўлга киритган.

Қуръон ёдлаш маркази ўқитувчиларидан бири Салем Бакрнинг айтишича, ёш муслима қиз бутун мактаб учун ҳақиқий бахт ва қувонч манбаи бўлган. "У бошқа талабаларга умид бағишлайди", деб таъкидлади ўқитувчи.

Роаанинг айтишича, у асосан смартфонига ўрнатилган илова орқали оятларни тинглаб, Қуръонни ёд олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР