Қайд этилишича, турли баҳоларга кўра норозилик намойишларига 10 мингга яқин киши чиққан. Маъмурият биносини ўраб олган ҳуқуқ-тартибот хизматчилари кўзда ёш оқизадиган газ қўлладилар. Бироқ намойиш қатнашчилари бинога бостириб киришди. Бинонинг эшик ва ойналари бузиб ташланди.
Қатнашчиларнинг бошқа бир қисми эски президент қароргоҳига бостириб киришга уриняпти.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кундан бери Қозоғистон шаҳарларида суюлтирилган газ нархининг оширилиши оқибатида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. 2022 йил 1 январдан суюлтирилган газ нархи бир литри учун 60 тангадан 120 тенгагача оширилди. Актау ва Жанаозен аҳолиси митингга чиқиб, йўлларни тўсиб қўйган. Полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган норозилик намойишлари ва оммавий тартибсизликлар республиканинг бир неча шаҳарларида, жумладан, Нур-Султон ва Алматида бўлиб ўтди.
Қайд этиш керакки, 19 январга қадар Алмати шаҳри, Аламати ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди.