loader
Foto

Хитой ва Марказий Осиё (Қозоғистон)

Ҳар куни ҳар бир аскар ўзи ўрганаётган тилда юзлаб одамлар билан бемалол мулоқот қилади, савдодан бўш вақтларда эса шаҳарни, минтақани ўрганишга улгуради (баким, бирдан керак бўлиб қолар?). Ҳар чорак ХХР Ланчжоу ҳарбий округи (ҳозирда Ғарбий ҲО) махсус хизмат полкининг 1-2 батальони алмаштирилади.

Дарвоқе, Пекин илк бор ГРУ махсус бўлимини 1988 йил ва айнан Қозоғистон билан чегарада, Ланчжоу ҲО да ташкил қилган.

Қозоғистон чегарасидаги ХХР ГРУ махсус хизмат полки номи ҳамон шундай - "Жанубий Хитойнинг ўткир қиличи".

Хитой Халқ-Озодлик Армиясининг махсус кучлари Қозоғистонда эртага кимни озод қилмоқчи?

Айни пайтда, КНБ ва ҳарбий контрразведка, Карим Масимов қандай иш билан шуғулланаётган бўлса ҳам, аммо ташқи таҳдидлар билан шуғуллунмаяпти, бор эътиборини қозоқ фуқаролик мухолифатига қарши курашга, сиёсий жиноятчиларни қидиршга қаратган.

НОАК Бош штаби ГРУ тезкор бошқармалари

1-бошқарма: ҳарби округлар РУ (разведка бошқармаси)

2-бошқарма: ҳарбий атташе

3-бошқарма: махфий разведка

«Кузги боғ» махсус гуруҳи ва Тайвань сиёсий ташкилотларида агентура тармоғи.

НОАК Бош штаби ГРУ ахборот-таҳлил бошқармаси

4-бошқарма: МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича ахборот бошқармаси

5-бошқарма: "-" Ғарб мамлакатлари бўйича

6-бошқарма: "-" Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича

Техник бошқарма

7-бошқарма: тезкор техника ишлаб чиқиш.

Илмий-тадқиқотчилик ва ишлаб чиқариш базаси сифатида 7-бошқарма қуйидаги ИТИ ва марказлардан фойдаланади:

МВ 57-ИТИ

МВ 58-ИТИ (тезкор техника ишлаб чиқиш)

Пекин транспорт университети ҳисоблаш маркази

ГРУ Бош штаб ҳисоблаш маркази.

«Байке» («Чайка») электрон ускуналар заводи

Пекин электрон ускуналар заводи

Архив

Шифрлаш

Қуролли кучлар турлари разведка бошқармалари ва НОАК ҳарбий округлари разведка бошқармалари

Бош разведка бошқармасига ҲҲК, ҲДК, шунингдек ҳарбий округлар (Пекин, Чэнду, Гуанчжоу, Цзинань), Ланьчжоу, Нанкин, Шэньян) ҳамда гарнизонлар (Пекин, Шанхай, Тяньцзинь) разведка бошқармалари тезкор равишда бўйсунади

Пекин ҲО — Хитойда дипломатик ваколатхонаси бўлган барча мамлакатлар қуролли кучлари ва давлат муассасалари бўйича ахборот тўплаш. Шэньян ҲО разведка бошқармаси ишига раҳбарлик қилиш

Шэньянь ҲО — "-" Россия, Япония, Шарқий Европа мамлакатлари.

Гуанчжоу ҲО — "-" Гонконг, Макао, Тайвань ороли, Япония.

Шанхай ҲО — "-" Ғарбий Европа ва Япония.

Нанкин ҲО — "-" АҚШ.

Дислокация (жойлашуви)

НОАК Бош штаби ГРУ асосий муассасалари ХХР мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва НОАК Бош штаби ҳудудида Пекининг марказий туманида - Сичэн, Шимолий Аньдэли кўчаси, 21 – манзили бўйича жойлашган. Ҳарбий разведканинг катта қисми Пекин яқинидаги Сишань тоғли туманидаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган (пойтахтдан 30 км шимоли-ғарб томонда). НОАК Бош штаби ГРУ шахсий таркиби умумий сони, мавжуд маълумотларга кўра 35 000 кишидан ортиқ.

НОАК Бош штаби ГРУ бошқа мамлакатлар махсус хизматлари, жумладан, Россия Федерацияси ФХХ билан ҳамкорлик қилади.

Ҳарбий разведка учун офицер кадрлар НОАК халқаро муносабатлар ҳарбий академиясида тайёрланади (собиқ Нанкин дипломатик академияси). ХХР стратегик тадқиқотлар Академияси НОАК Бош штаби ГРУ ҳарбий-дипломатик фикр органи ҳисобланади.

Раҳбарият

НОАК Бош штаби ГРУ фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат Хитой компартияси Марказий қўмитасига бўйсунадиган ХХР Марказий ҳарбий кенгаши томонидан амалга оширилади. НОАК Бош штаби ГРУ га тезкор раҳбарликни НОАК Бош штаби бошлиғи амалга оширади. НОАК Бош штаби ГРУ бошлиғи ХХР раисининг фармони билан тайинланади.



НОАК Бош штаби ГРУ бошлиқлари:

Ilhom Aka, [03.01.20 18:06]

Люшао Вэнь (1954—1967)

Чжан Бинь (1967—1975)

У Сюцюань (1975—1978)

Лю Гуанфу (1978—1982)

Чжан Ань (1982—1985)

Цао Синь (1985—1988)

Сюн Гуанкай (1988—1992)

Ло Юйдун (1992—1995)

Цзи Шэндэ (1995—1999)

Чэнь Кайцзен (1999—2001)

Ло Юйдун (2001—2003)

Хуан Бофу (2003—2006)

Чэнь Сяогун (2006—2007)

Ян Хуэй (2007—2011)

Чэнь Юи (2012—2016).

---------------

Ланчжоу ҳарбий округида (РК Армияси тезкор рақиби) 220.000 ҳарбий хизматчи мавжуд (тинч даврда),

1 та танк дивизияси,

2 та мотоўқчи дивизия,

1 та артиллерия дивизияси,

1 та танк бригадаси,

2 та мотоўқчи бригада,

1 та артиллерия бригадаси,

1 та ҳаво ҳужумига қарши бригада,

1 та танкларга қарши бўлинма.

Округда 2 та умумқўшин армияси (21-армия Баоцзида ва 47-армия Линьтунда (Lintong)), 2 та ҳарбий полиция бўлинмаси (7-бўлинма ва 63-бўлинма) жойлашган. Ганьсуда 12 танк дивизияни ('Бўлинма 84701') ўз ичига оладиган яна бир бўлинма маълум.



Округга шунингдек, Шинжон ҳарбий тумани ҳам киритилади (4-, 6- ва 8-пиёда дивизиялари, 11-тоғ дивизияси).

ХХР махсус кучларининг ташкилий структураси

Хитойнинг ҳар бир ҳарбий округида (жами уларнинг сони 7 та) ўзининг, округ қўмондонлигига бўйсунадиган махсус полки (3 батальон, умумий сони 1000 киши) мавжуд, бунда ҳар бир даражада ўзининг махсус бўлинмаси мавжуд:

корпус даражасида - батальон (жами 18 та батальон, ҳар бири 300-400 кишидан),

бригада даражасида - рота (120 киши атрофида),

полк даражасида - взвод (30-40 киши.)

тайёргарлик даражаси, шунингдек, жиҳозланиш полкдан бригадага, бригададан корпусга ва корпусдан округга қараб сезиларли даражада ортиб боради.

Ҳарбий округлар бўйича махсус полклар қуйидагича тақсимланади:

1) Шэньян ҲО - 'Дунбэй йўлбарси ('Дунбэй' хитойчада Шимоли-Шарқ, Маньчжурия, Хитойнинг учта шимолий-шарқий провинцияси учун умумий номга айланган);

2) Пекин ҲО - 'Шарқнинг сеҳрли қиличи';

3) Нанкин ҲО - 'Учар аждаҳо', 1992 йил ташкил топган;

4) Гуанчжоу ҲО - 'Жанубий Хитойнинг ўткир қиличи', 1988 йил ташкил топган; (улар Қозоғистон ва Қирғизистонда қўлланади)

5) Ланьчжоу ҲО - 'Тунги йўлбарс';

6) Цзинань ҲО - 'Қирғий';

7) Чэнду ҲО - 'Лочин', 1992 йил ташкил топган.

Бундан ташқари, махсус кучлар таркибига «Зарбдор денгиз десанти» денгиз десантчилари бўлими ва «Кўк осмоннинг ўткир қиличи» ҳаво десантчилари киради.



НОАК махсус тайёргарлик кўрган 162-дивизия (54-армия таркибида), 63- дивизия (21-армия таркибида) ва 149- дивизия (13-армия таркибида) оддий аскарлари махсус кучлар таркибига кирмасада, анча мураккаб саналган ва енгиллаштирилган махсус кучлар тайёрлаш дастуридан ўтади. Тайёргарлик даражаси бўйича қуйидагилар - 1-армия (Ханчжоу, Нанкин ҲО), 38-армия (86 минг киши, Баодин, Пекин ҲО), 39-армия (75 минг киши, Инкоу, Шэньян ҲО) ва 54-армия (89 минг киши, Синьсян, Цзинан ҲО) тез жавоб қайтариш армияси (тайёргарлик вақти 2-7 сутка). Бунда сўнгги гуруҳлар – Хитойнинг учта энг жиҳозланган ва ҳарбий тайёргарлиги юқори армиялари ҳисобланади.

Армия махсус кучларидан ташқари Қуролли Милициия махсус кучлари (бундан кейин матнда ҚМ, Хитой қуролли кучлари таркибий қисмларидан бири) ва Жамият хавфсизлиги вазирлигига (бундан кейин матнда ЖХВ) бўйсунадиган Жамият хавфсизлиги махсус кучлари бўлинмалари ҳам мавжуд.

Шунингдек, улар ҳақида қисқа, узуқ-юлуқ ахборот маълум бўлган махсус бўлинмалар мавжуд - 'Пантера' антитеррор бўлинмаси (айрим манбаларга кўра, Чэнду ҲО га киради, эҳтимол, «Лочин»нинг ўтмишдоши бўлган ёки унга қандайдир тарзда кирган), 'Қор бўриси' (ҚМ га бўйсунади, Пекин махсус кучлари билан биргаликда Пекин олимпиадаси хавфсизлигини таъминлашда қатнашган, дарвоқе, олимпиадада хавфсизлик ходимлари умумий сони 10 минг кишидан ортиқ бўлган) ва бошқалар...

Хитой махсус кучлари 'Элита'си, 1982 йилдан бери унга бутун мамлакатдан фақат энг яхшилар танб олинадиган гуруҳ – «Шарқ» антитеррор бўлинмаси Пекин аэропорти яқинида жойлашган бўлиб, унинг тўлиқ номи – ҚМ махсус вазифаларни бажарадиган жангчилар тайёрлаш Институти МОБ 711 махсус вазифаларни бажарадиган милиция антитеррор бўлинмаси. Институтнинг ўзига 1983 йил асос солинган. 23 йил давомида уни мингдан ортиқ битирувчи битирган бўлиб, уларнинг аксарияти махсус кучлар инструктори бўлган. Қарийб ярим аср давомида атиги уч нафар битирувчи «тўлиқ аъло» баҳо олгани бу ердаги тайёргарликнинг қай даражада жиддий эканлигидан дарак беради.

Айнан ХХР МГБ Дунё бўйлаб Хитой диаспорасидаги агентлар билан ишлашга асосланган стратегия айнан ХХР МГБ доирасида ишлаб чиқилган. Ушбу стратегия Хитой разведкасини дунёдаги энг кучли учинчи разведка даражасига олиб чиқди. Кўп миллионли Хитой жамоалари орқали Хитой разведкаси кўплаб мамлакатларнинг давлат аппарати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кириб, қарорларга таъсир қилиш қобилиятига эга. Шундай қилиб, экспертларнинг фикрига кўра, Хитой МГБ Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида қонуний ва ноқонуний бизнеснинг кўплаб соҳаларини ва асосий ахборот ва молиявий оқимларни назорат қилади. Газета, телевидение ва радиоканалларнинг кўп қисмини Хитой разведкачилари ва агентлари қобиқ компаниялари орқали сотиб олишди. Назорат остидаги оммавий ахборот воситалари орқали Хитой МГБ минтақадаги жамоатчилик фикрини фаол равишда ХХР раҳбарияти учун мақбул йўналишда шакллантирмоқда.



ХХР МГБ Германия, Эрон, Франция, Куба ва Исроил махсус хизматлари билан ҳаморлик муносабатлари ўрнатган. Хитой разведкаси араб мамлакатларидаги ўз операцияларида Исроил разведкаси «Моссад» ва Эрон разведкаси МИТ кўмагига таянади.

Масалан, Хитойнинг элита Махсус хизматлар бюроаси (БСУ) бир нечта бўлинмаси Исроил махфий ҳарбий базаларидан бирининг ҳудудида машғулотлар ўтган. ХХР Турпан ва Қашғарда (Шинжон автоном округи) жойлашган базаларда «Моссад»га Хитойда ислом террорчилари фаолиятини баҳолашга имкон берадиган махсус ваколатлар тақдим этди.

ХХР махсус кучлари ва «Моссад» ўртасида антитеррор битими тузилган бўлиб, унга кўра исроил махфий хизмати Хитойда 5 йил муддатга ўз базасини жойлаштиради, Хитой эса, ўз навбатида, разведка хизмати учун ускуналарни Исроил назорати остида сотиб олади.

ХХР МГБ ва Германия БНД расман аккредитациядан ўтган резидентлар алмашишди, биринчи навбатда, Осиё минтақасида муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. БНД резидентурларига Жанубий ва Шарқий Осиё давлатларида ХХР МГБ резидентлари билан бирга ишлаш рухсат этилган.

Хитой разведкачилари Пуллахдаги БНД марказида ўқитилмоқда. Француз разведкаси шунга ўхшаш йўлни тутмоқда. Хитой ва Германия махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири бу Марказий Осиё мамлакатларида, шу жумладан собиқ СССР республикаларида ишлашдир. Хитойда қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланувчи мусулмон айирмачилар жойлашган асосий жойлар Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ҳудудлари бўлганлиги сабабли, ХХРнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманига тегишли миллий озчиликларни жалб қилиш қутблари сифатида Хитой ушбу республикаларнинг давлатчилигини мустаҳкамлашдан манфаатдор эмас.



Қозоғистон нима қилиши мумкин? Бирон-бир ечим борми? Ечимлар бор, улар "Шындық" ҳарбий дастурида мавжуд, бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз.

Энг оддий нарсадан бошлаш керак: (1) фақат давлат тилини билган ҳолдагина Қозоғистон Республикаси фуқароларига хизмат ва савдо соҳасида ишлашга рухсат бериш; (2) Исроил ва Швейцария каби, бутун Қозоғистоннинг эркак ва аёл аҳолисини ҳарбий хизмат ва йиллик ҳарбий йиғинлар (ҳар чоракда 1 ҳафта) орқали ўтказиш, (3) муддатли ҳарбий хизматни 1,5 йил ва босқичма-босқич 3 йилгача узайтириш, (4) барча офицерлар ва ҳарбий хизмат фахрийларига (3 йил ёки ундан кўп хизмат қилганлар) ҳар йили ҳарбий йиғинлар пайти уйда машина сақлашга рухсат бериш, (5) Қозоғистонни босиб олиш эҳтимоли ҳолатига партизан-диверсант гуруҳлар тузиш ва тайёрлаш (Белгия махфий армияси каби), (6) хорижий тиллар институтида, РФ ва ХХР халқлари ИТИда Хитой тили факултети очишдан бошлаб яна 20 та чора. Аммо асосий нарса Назарбоев-Токаев комрадор режими, халқ сайламаган ҳокимиятни ўзгартиришдир.

Ҳарбий хизмат муддатини оширишдан бошлаб, бу чораларнинг барча халқ учун ҳали ҳам қийин. Кўпчилик буни ёқтирмайди, лекин кўпчилик ўзига савол бериши керак - Қозоғистон ва ҳар бир қозоқ ўз қўшни йирик давлатлардан давлатининг хавфсизлиги учун нималарга тайёр?

Абу Муслим таржимаси