loader
Foto

Блинкен Россия Совет Иттифоқини тикламоқчи эканлигини айтди

“Менимча, бу Россия президенти Владимир Путиннинг мақсадларидан бири. Бу эса илгари Совет Иттифоқи таркибига кирган давлатлар устидан таъсир доирасини тиклашни англатади”, - деди у журналистнинг тегишли саволига жавоб бераркан ва бу “қабул қилиб бўлмайдиган” эканини қўшимча қилди.

Декабрь ойи бошида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд Вашингтон Москванинг Совет Иттифоқини қайта тиклашга интилишидан хавотирда эканини айтди. Вашингтонда бундай баёнотлар биринчи марта айтилаётгани йўқ. 2021 йил июнь ойида Россия президенти Владимир Путин “Собиқ Иттифоқнинг бир қатор республикаларидаги демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда Совет Иттифоқини тиклаш маъносиз, бир қанча сабабларга кўра имконсиз ва ҳатто мақсадга мувофиқ эмас” деди. "Акс ҳолда, биз ҳал қилиб бўлмайдиган ижтимоий муаммоларга дуч келишимиз мумкин, ҳаттоки бундай давлатни ташкил этувчи этник ўзакнинг «нураши» билан боғлиқ айрим муаммоларга дуч келишимиз мумкин", деб тушунтирган эди ўша пайтда президент.