loader
Foto

Туркия биринчи сунъий йўлдошни орбитага чиқарди

Қурилма аллақачон ерга биринчи сигнални берган. “Бизнинг сунъий йўлдошимиз тирик. Бу мағрурлик. Биз лойиҳалаштирдик, учирдик, синовдан ўтказдик ва унинг орбитасига етказдик. Энди Grizu-263A мукаммал тартиб ва хавфсизлик билан ишлайди”, — деди турк олимлари жамоаси раҳбари Жагла Айтаж Дурсун.

Сунъий йўлдош паст орбитада беш йил давомида ишлайди.

Космик кемани яратган илмий гуруҳ Зонгулдак университети талабалари томонидан 2016 йилда яратилган. У космик технологияларга ихтисослашган ва халқаро мусобақаларда қатнашади. Grizu номи тадқиқот гуруҳига 1992 йилда 263 кончининг ҳаётига зомин бўлган Козлу конининг портлаши хотирасига берилган. Grizu сўзи туркчада кон гази деган маънони англатади, у шахталарда тўпланиб, портлашга олиб келиши мумкин.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР