loader
Foto

Алматидаги Назарбоев хиёбонида унинг номи ёзилган барча белгилар олиб ташланди

Шунингдек, Қозоғистонда Нур-Султон номини Астанага ўзгартириш тўғрисидаги петиция учун имзо тўплашни бошлангани маълум бўлди. Мурожаат муаллифлари Назарбоев номидаги барча кўчаларни “мамлакатнинг давлатчилиги, бирлиги ва мустақиллигини таъкидлаган ҳолда” нейтрал нарсага ўзгартирмоқчи. “Жамиятдаги кайфиятни инобатга олиб, Қозоғистон Республикаси Президенти, ҳукумати ва мамлакат парламентидан республикамиз пойтахти – Астана шаҳрининг аввалги номини қайтаришни сўраймиз”, — дейилади мурожаатда.

Бунда, эслатиб ўтиш жоизки, 2019 йил март ойида шаҳарнинг ўзи ҳам Астанадан Нур-Султонга ўзгартирилганди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда ва оддий одамлар ҳаётида салбий қабул қилинди, кундалик ҳаётда аввалги исм қўлланиб келди.