loader
Foto

Энди Марказий Осиё ҳам «свет»сиз қолди?

Қирғизистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ҳамда Қозоғистоннинг иқтисодий маркази Алмати маҳаллий вақт билан тушга яқин электр таъминотида узилишлар содир бўлди, ОАВ ва расмийлар электр таъминотидаги узилишлар уч мамлакат вилоятларига ҳам тарқалганини хабар қилишди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўзининг расмий Телеграм-каналида электр таъминотидаги узилиш Қозоғистон энергетика тизимидаги авария туфайли юзага келганини маълум қилди.

“Қозоғистон Республикасининг электр тармоқларида рўй берган йирик авария натижасида Жанубий Қозоғистоннинг Алмати, Чимкент, Тарас, Туркистон шаҳарлари ва уларга туташ ҳудудларда электр таъминотида узилишлар юз берди”, — дейилади хабарда.

“Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи Қозоғистондан келаётган 530 та линияда кучланиш ва частотанинг кескин ўзгаришига олиб келган авария натижасида шикастланган”, — дея қўшимча қилди бошқарма.

Қирғизистон Энергетика вазирлиги вакилининг AFPга телефон орқали айтишича, “минтақавий электр тармоғидаги авария туфайли” электр қуввати узилган.