"У деярли ярим тоннага тенг ва соф мармардан ясалган", деди Саудиялик бизнесмен. Унинг сўзларига кўра, ёдгорлик устида италиялик Маркос Хосе бошчилигидаги 8 ҳайкалтарош ишлаган. Ҳайкални тайёрлаш ва қиролликка олиб бориш учун 18 ой керак бўлди.
Бироқ бу хабар Саудия ижтимоий тармоқларида саросимага сабаб бўлди. Твиттер фойдаланувчилари кўплаб изоҳларда ушбу ҳолатдан норозилик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Сауд сулоласи ҳукмронлиги давомида Қироллик ҳар қандай инсонларнинг ҳайкалига қатъий қарши чиққан.