loader
Foto

Уханда яна янги вирус топилди, у ҳар учинчи одамни ўлдираркан

Ҳисоботда айтилишича, янги штамм аслини олганда унчалик ҳам янги эмас. У 2012 ва 2015 йилларда Яқин Шарқ мамлакатларида аниқланган MERS-CoV вируси билан боғлиқ бўлиб, одамларда коронавирусга олиб келадиган SARS-CoV-2 га ўхшаб кетади.

NeoCoV у асосан кўршапалаклар орасида топилган ва фақат шу тур орасида тарқалган. Бироқ, bioRxiv веб-сайтида препринт сифатида чоп этилган янги тадқиқот NeoCoV ва унинг яқин қариндоши PDF-2180-CoV одамларга юқиши мумкинлигини кўрсатди.

Ухань университети ва Хитой Фанлар Академиясининг биофизика институти тадқиқотчиларининг фикрига кўра, вируснинг инсон ҳужайраларига кириши учун фақат битта мутация талаб қилинади.

Хитойлик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, NeoCoV ҳозирда SARS-CoV-2 коронавирусининг юқиш даражаси юқорилиги ва MERS CoV ўлим кўрсаткичлари (учта юқтирган одамдан бири вафот этади) потенциал комбинациясини намойиш этади.



Хитойликларнинг турли хавфли илмий тадқиқотларга тинимсиз интилиши шунчаки ҳайратланарли. Ухандаги биолаборатория нафақат дунёга номаълум ўлатни чиқариб юборгани етмагандай, улар «ўра» қазишни давом эттирмоқдалар, янги инфекция эса ҳар уч кишидан бирини ўлдиради.

Бу ҳақида Инжилда (Матто,26, 51—52): «Ва бирдан, Исо билан бирга бўлганларнинг бири, қўлини узатиб, қиличини чиқарди ва, олий руҳонийнинг хизматкорига зарба бериб, унинг қулоғини кесиб ташлади. Шунда Исо унга деди: қиличингни жойига қайтар, чунки қилични олганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади».