loader
Foto

Алкоголнинг хавфсиз миқдори йўқ

Британиядаги “Imperial College London” олимлари ҳар куни турли миқдорда спиртли ичимлик ичган ўрта ёш гурҳидаги 10 минг кишининг МРТ тасвирларини ўрганди.

Тадқиқотда алкоголь истеъмоли мияда оз жигарранг модда, жигарда ёғ ва юракнинг чап қоринчасида кўпроқ масса тўпланишига олиб келиши маълум бўлди.

Миянинг кичиклашиши Альцгеймер хасталигига, жигар ёғи жигар хасталигига олиб келади. Олимлар кунлик алкоголь истеъмоли учун хавфсиз миқдор йўқлигини, алкоголнинг ози ҳам соғлиқ учун зарарли эканлигини исботладилар.

“eLife” журналида чоп этилган тадқиқот натижалари муаллифларидан бири профессор Пол Мэтьюз “Бу тадқиқот алкоголни меъёрда истеъмол қилганда ҳам зарарли эканлигини аниқ кўрсатмоқда” деди.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Сифатнинг миқдордан устунлиги