loader
Foto

Францияда мусулмонларга қарши исломофоб ҳужумлар кучаймоқда

Охирги икки кун ичида Францияда мусулмонларга қарши нафрат асосидаги иккита ҳужум қайд этилди.

Шундай воқеалардан бири 30 январ куни Франсия жануби-ғарбидаги Лот-ет-Гаронне департаментида содир бўлди. Бон-Анконтр коммунасидаги ҳалол маҳсулотлар билан савдо қиладиган гўшт дўконига исломофобия сабаб ҳужум қилинди. Ҳужумчилар иншоотга ўт қўйиб, бино деворларига иккита “гамма хоч” (свастика) чизган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар дўкон тўлиқ ёниб кетгани, жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.

Франция прокуратураси ҳодиса юзасидан "дин, ирқ ва этник келиб чиқиши каби қадриятларга ҳужум қилиш" моддаси бўйича тергов бошлади.

Европадаги исломофобияга қарши Жамоа воқеани Франция телевидениесида намойиш этилган ва “радикал исломчилик”га бағишланган “ Zone Interdite” дастури билан боғлади.

“Бу каби дастурлар мусулмонларни муаммо сифатида кўрсатувчи медиа механизмларидир. Давлат даражасида исломофобияни кучайтирувчи дастурлардаги фош қилишлардан фарқли ўлароқ, мусулмонларга тегишли объектлар етарли даражада полиция назорати остида эмас”, — дейилади Жамоа баёнотда.