Москва муфтийси Илдар Аляутдиновнинг сўзларига кўра, диний арбоблар кундалик ишлари билан бўлиб ҳар доим ҳам спорт тадбирларини кузата олмайдилар. Шунга қарамай, Камила Валиева билан Пекиндаги ҳозирги вазият унга эътибор беришга мажбур қилди.
"Мен спортчимизни тўлиқ қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман ва унга ўз мамлакати байроғини муносиб олиб юришини тилайман", - деди Аляутдинов.
Шунингдек, у қийин пайтларда иймон ҳар қандай қийинчиликларни енгишга ёрдам беришини таъкидлади, олимпиячиларга уларга бўлган нохолис муносабатни енгиб ўтишни тилади ва мусулмонлар улар учун дуо қилишларига ишонтирди.
"Халқаро ташкилотлардан фигуристкамизга нисбатан адолатсиз муносабатни кўряпман. Бу нафақат Валиевага, балки терма жамоа аъзоларига ва умуман мамлакатга ҳам тегишли. Адолат ҳукмрон бўлишини истардим. Спортчиларимизга янгидан-янги ютуқ ва зафарлар ато этишини сўраб дуо қиламиз", - дейди у.