loader
Foto

Қуръоннинг маст қилувчи ичимликни ман этганлиги мўжизаси

Қуръон ҳар хил ташвишли ходисалар қаторида илоҳий амр билан спиртли ичимликни ҳам тақиқлагандир. Фақат шуниси билан ҳам Қуръон машҳур психотерапевт олим, тиббиётфанлари доктори, профессор Ҳич айтганидай, асрлар давомида миллион-миллион одамларни тубанлашишдан сақлаб қолди.

Кейинги ўн йилларда Ғарб оламида бўлиб ўтган фақат психиатрия, психо-социология ва рак конгрессларида кун тартибига чиққан асосий масалалардан бири-алгоголизмдир. Айниқса, социал-руҳий соҳаларда олиб борилган тадқиқиотлар тараққиётнинг энг катта душмани-алгололизм борган сари кенгаяётганини кўрсатмоқда.

Майхўрлик балоси бир шахс масаласи бўлмай қолди, тараққиётга, ижтимоий-иқтисодий юксалишга халақит бераётгани, жамиятларга очиқдан-очиқ таҳдид солаётгани олимларни ташвишга кўммоқда. Сўнгги ўн йиллар ичида алкоголизмга қарши яна жанг бошланди. Агар бу жанг керакли савияда олиб борилмаса, Ғарб дунёси йўқлик қаърига чўка бошлаши маълум қилинмоқда.

Спиртли ичимлик тарафдорлари неча-неча йиллар давомида унинг зарарларини хаспўшлаб келдилар, эндиликда на майхўрлигу, на нашавандликнинг бирон-бир ёқланадиган жойи қолмади.



Биз ўзимиз яшаб, ўз кўзимиз билан кўрган шу сўнгги йилларда алкоголизмдан кўрилган зарарлар, унинг оғир асоратлари тасдиқланди ва эълон қилинди:

1. Спиртли ичимлик жигар хужайраларини тинимсиз ишлатади ва вужудда қоидали кимёвий ҳаракат бўлишини таъминловчи марказ, яъни жигарда ҳар турли кор-ҳолларни юзага чиқаради;

а) айниқса, қонда ва хужайрада ёғ кимёси керакли даражада тартибга солинмаганлиги учун липид ва ҳоллестрол чиқиши мажбурий бўлиб қолади, булар турли томир хасталиклари ва қон босимининг ошишига асос, сабаб бўлмоқда;

б) узлуксиз равишда суяк илигига асосий житобиологик моддалар тайёрловчи жигарнинг бу вазифаси ҳам оқсаб қолмоқда. Шу сабабли қонсизлик муаммоси алкоголнинг фавқулодда оқибати ҳолига келаётир;

в) вужуд ўзини ушлаб туриш қобилиятини йўқотмоқда ва турли қўшимча касалликлар (йиқилиб, лат еб яраланиш, суяк синиши ва ҳ.к.) вужудга келмоқда.

2. Спиртли ичимлик лимфа системаси учун жуда жиддий заҳар бўлиши аллақачон тасдиқланган. Айниқса, кейинги йилларда янада батафсил исботланган бу ҳақиқат - лимфа суюқлиги ва лимфа безларининг таркибида ёғнинг муҳим аҳамият касб этишидир. Алкогол эса, ёғ эритувчилик хусусияти билан лимфа системасини йўқотишга хизмат қилади. Лимфа ракининг илк аломатларидан бири - спиртли ичимлик қабул қилинганда қаттиқ оғриқ беришидир, бу ҳол хозиргача исботланмаган ходиса эди, энди бу ҳам исботланди. Мана шу боисга кўра, спиртли ичимлик рак касалининг ҳақиқий сабабчиларидан бири деб топилди.

Томоқ, қизилўнгач, жигар ва меда ракларидан ҳам алкоголик ичимликларининг таъсири катталиги қатъиян исботлангандир.



3. Алкоголнинг асаб системасига таъсири.

Асаб тўқимаси, қурилмаси ва пардасида кўпгина ёғ бирикмалари бор. Шу важдан алкоголнинг ёмон таъсири, ўша ёғ эритувчилик хусусияти туфайли асаб системасини ҳам бузади:

а) тўғридан-тўғри асаб системасига таъсирининг оқибати:

полиневрит (чакка томирларининг умумий шамоллаши), Корсаков синдроми (айрим касалликларга хос хусусиятларнинг жамланиши), делириум треманс (тутқаноқли алаҳсираш) ҳамда алкоголик кома (ҳушдан кетиш) каби оғир касалликларга дучор қилади;

б) руҳий-асабий таъсири ҳам ёмон:

гумонсираш, таъсирчанликдан бошлаб, оғир психозларга олиб боради;

в) руҳий-социал таъсирлари: лоқайдлик-бефарқлик, танбаллик, оилага боғлиқликнинг узилиши сингари мудхиш ходисалар юз беради.

4. Ичкиликнинг энг кўнгилсиз томони, зотга ўтказган таъсиридир.

Генетик хужайралар кўп жиҳатдан ёғли моддалар томонидан қўриқланади. Шу сабали алкогол кўпинча, она орқали фарзандда акс этади. Эси паст болаларнинг 89 фоизи майпараст оила фарзандидир. Ундан ташқари, ёшлар орасидаги руҳий касалликларнинг 80 фоизи майхўр оила зотларида бўлиши ҳам кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилгандир.

Қуръоннинг бошни айлантирувчи ичимликларни ман қилиш борасидаги амрлари туфайли ислом жамоаларида бундай касалликлар нисбатан озлиги ва Ғарбнинг исломий миллатларга қарши аёвсиз мустамлакачилик сиёсати олиб борганига қарамай, ислом-миллатларнинг омон қолишини таъминлагани кўриниб турган фактдир.

Тағин буни кўрингки, мустамлакачи улуслар ислом ўлкаларига ичкилик ёғдириб, уларнинг соғлом ҳаёт тарзларини бузиб, кетидан "мунча орқада қолиб кетдинглар?" дея мазаҳ ҳам қилишади.

Холуқ Нурбоқий

“Қуръони каримнинг илмий мўжизалари” китобидан