loader
Foto

Буюк Британия қироличаси коронавирусга чалинди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Букингем саройи маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Олия ҳазратлари шамоллашга ўхшаш енгил белгиларни ҳис қилмоқда, лекин келаси ҳафта давомида Виндзорда енгил мажбуриятларни бажаришни давом эттиришга умид қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Февралнинг ўнинчи саналарида қироличанинг ўғли тахт вориси шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланган эди. Кейин у қиролича билан мулоқотда бўлгани хабар қилинган эди.

Қиролича Елизавета II 95 ёшни қаршилаган. Бу йил тахтга ўтирганининг 70 йиллигини нишонлайди.