loader
Foto

Қозоғистонда мудофаа вазири ҳибсга олинди

"19 феврал куни Бош прокуратура томонидан собиқ мудофаа вазири Бектанов Мурат Карибаевичга нисбатан хизматдаги ҳаракатсизлик факти бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 452-моддаси билан терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланди", - хабар қилади Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бошқарманинг тушунтиришича, Бектанов тергов изоляторига жойлаштирилган. Тергов манфаати учун унинг иши бўйича бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “СП” Украина ТИВ раҳбари ўз мамлакати ядро қуролидан бекорга воз кечганини айтганини ёзган эди.