loader
Foto

«Ҳозир 2014 йил феврали эмас, 2022 йилнинг феврали. Бизнинг мамлакатимиз бошқа, армиямиз бошқа»

Россиянинг охирги ҳаракатлари мамлакатимиз суверенитетини бузишдир; ДХР ва ЛХРни тан олиш Россиянинг Минск келишувларидан бир томонлама чиқиб кетишини англатади. Россия бугунги ҳаракатлари билан аслида 2014 йилдан бери Донбассда бўлган қўшинларини қонунийлаштирмоқда. Кейин нима бўлади? Биз тинчликни хоҳлаймиз ва ҳаракатларимизда изчилмиз. Биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши, ЕХҲТ, Норманд тўртлигининг фавқулодда йиғилишларини талаб қилдик. Ким бизнинг дўстимиз ва ҳамкоримиз эканлигини ва ким Россияни сўз билан қўрқитишда давом этишини тушунамиз. Украина шахсий ва жамоавий мудофаа ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳозир тартибсиз ҳаракатлар учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Биз тинч йўлдан юрамиз, ҳақиқат биз томонда. Биз ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз, ҳеч кимга ҳеч нарса бермаймиз. Ҳозир 2014 йил феврали эмас, 2022 йил феврали. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор. Бизнинг мақсадимиз - Украинада тинчлик.

Бу Россиянинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиши муносабати билан президент Владимир Зеленскийнинг Украина фуқароларига мурожаатининг тахминий матни. Баёнотлар ҳақиқий маъносини сақлаб қолиш учун таҳрирланган.