У ўзининг Facebook даги саҳифасида Илон Маскга твит ёзгани ва уни Украинани Starlink станциялари билан таъминлашга ва имкон қадар тезроқ сунъий йўлдош интернетга киришга чақирганини айтди. Бундан ташқари, у SpaceX ва Tesla асосчисини ҳурмат қиладиган “фикрловчи” россияликларга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлади.
“У Марсни колония қилишга уринаётган бир пайтда, Россия Украинани босиб олишга (колония қилишга ) ҳаракат қилмоқда. SpaceX ракеталари коинотга муваффақиятли учаётган бўлса, Россия ракеталари Украина болалар боғчалари ва шифохоналарига зарба бермоқда. Бизга ёрдам керак - у Украинани Starlink станциялари билан таъминлашни ва имкон қадар тезроқ сунъий йўлдош Интернетга киришни сўради. Шунингдек, Россия Федерациясига, урушни тўхтатиш учун кўчага чиқиши керак бўлган фикрлайдиган русларга мурожаат қилишни сўради”, — деб ёзади Федоров.