Аввалроқ Илон Маск унга тегишли бўлган Starlink компанияси Ғазо секторидаги халқаро тан олинган ташкилотларга алоқа хизматларини кўрсатишини маълум қилганди.
Исроил алоқа вазири Шломо Кархи Tesla ва SpaceX компанияларининг эгаси Илон Маскнинг Ғазо секторидаги халқаро гуманитар ташкилотларни интернет билан таъминлаш ташаббусига изоҳ берди.
"Исроил бунга қарши барча воситалар билан курашади. ХАМАС бундан (ташаббусдан) террорчилик фаолияти учун фойдаланади. Бунга шубҳа йўқ, биз буни биламиз ва Маск ҳам буни билади. Балки Маск ўғирлаб кетилган гўдакларимиз, ўғилларимиз, қизларимиз ва қарияларимизни озод қилиш билан изоҳламоқчидир. Бу вақтга келиб менинг бўлим вазирлигим Starlink дан фойдаланишни тўхтатади", — деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Илон Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзининг сунъий йўлдош орқали интернет тарқатувчи Starlink компанияси Ғазо секторида гуманитар ёрдам кўрсатувчи халқаро тан олинган ташкилотларга алоқа хизматларини кўрсатишини маълум қилганди.