Мен Украинага 100 миллион доллар хайрия қилдим, деб ёзди Маск Twitter’да.
Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинага 100 миллион доллар хайрия қилганини маълум қилди.
Бу ҳақда у ТTwitter’да ёзувчи Стивен Кингга жавоб бериб, у ўз навбатида Маскга ўзининг кўк белгисини Украинага ёрдам берувчи фондга ўтказишни тавсия қилган эди.
"Мен Украинага 100 миллион доллар хайрия қилдим, сиз қанча хайрия қилдингиз? Айтганча, биз [АҚШ] Мудофаа вазирлигининг пулидан воз кечдик", деб жавоб берди у.
Аввалроқ Тwitter маъмурияти Twitter Blue обунасини харид қилмаган фойдаланувчилар аккаунтларидан аккаунтларнинг ҳақиқийлигини кўрсатувчи кўк белгиларни олиб ташлашни бошлаган эди.