Муҳаммад (ﷺ)гача юборилган ҳеч қайси пайғамбар ўзини охирзамон набийсиман деб эълон қилмаган эди. Аксинча, Эски Аҳдда ҳам, Янги Аҳдда ҳам пайғамбарлар ўзидан кейин келувчи Расул ҳақида хабар берган. Қуръонда Аллоҳ Таоло ва Муҳаммад (ﷺ)нинг ўзлари эса охирги Расул эканлигини айтган.
Аввалдан айтиб ўтиш лозим, охирги пайғамбарни юборишга арзирли замонни танлаш инсон тарафидан эмас, Ҳақ Таоло тарафидан бўлган. Агар биз, одамлар бунинг сабабини тушунишга ҳаракат қилмоқчи бўлсак, Аллоҳнинг Ҳаким сифатига шак келтирган бўламиз. Аммо бу масалага оид қуйидаги сабаблар ҳам бор:
1) Биринчидан, транспорт ва хабар алмашинуви воситалари муаммоси. Ўтмишда халқлар орасида тезкор алоқалар бўлмаган. VII асргача илоҳий хабарнинг тарқалиши қийин бўлган бўлиб, янги дин шу туфайли дунё бўйлаб ёйилмаган бўларди. VII асрдан бошлаб халқларнинг буюк кўчиши даври тугаб, улар орасида алоқалар осонлашди ва янги дин тарқалишига йўл очилди.
2) Иккинчи сабаб хат-ёзув ва хабарларнинг сақлаш турлари. Расул ҳам оддий инсон бўлиб, у бошқа кишилар каби маълум муддат умр кечириб, бу дунёни тарк этади. Ҳақиқий диний таълимот ўзгартирилмасдан, унутилмасдан фақатгина ёзма кўринишда сақланиб қолиши мумкин. Аввалги набийларга туширилган диний таълимотлар иймон келтирганларга бўлган ҳужумлар, таъқиб, улар китобларининг йўқ қилиниши ва ушбу китобларни кишилар ўз хотирасида қолганларини қайта ёзиши туфайли ўзгариб кетган. Ушбу сабабларни Исломгача бўлган динлар тарихини ўрганувчиларни барчаси тан олади. Шуларни ҳисобга олиб, тахмин қилиш мумкинки, барча пайғамбарлар бир хил ҳақ хабарни олиб келганлар, аммо уларнинг ўлимидан сўнг таълимотлар ўзгартиртирилиб юборилган.
1) Муҳаммад (ﷺ)гача бўлган пайғамбарларнинг таълимотига кўпинча фалсафий ғоялар, диний қўшимча ва ҳатто ўша пайғамбаргача бўлган нотўғри тасаввур ва афсоналар аралашиб кетган. Шунинг ўзи пайғамбарлар айтган ҳақ сўзнинг фараз ва тахминдан ажратишда қийинчилик туғдирган.
2) Охирги ва балки энг асосий сабаб - Инсон онгининг ривожланиш даражаси. VII асргача кетма-кет бир хил таълимот билан набийлар жўнатилган. Аммо башарият маълум ривожланиш поғонасига чиққанидагина барча халқлар учун универсал бўлган таълимотни жўнатиш мантиққа тўғри келади. Шунингдек, одамлар илоҳий қонун ва уни ўз ҳаётига қўллай олишига ишонса бўлади.
Муҳаммад (ﷺ)га берилган диний таълимот эса бошқалари билан аралашиб кетмади ва ўзгармасдан қолди.
Сайда Ҳаёт