loader
Foto

Чернигов осмонида Россия қирувчи самолёти уриб туширилди, учувчилардан бири тирик қолди ва қўлга олинди

"Чернигов яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа мутахассислари душманнинг яна бир қирувчи самолётини уриб туширди", дейилади хабарда.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, самолёт учувчиларидан бири ярадор бўлишига қарамай, тирик қолган ва украиналик ҳимоячилар томонидан қўлга олинган, буни ижтимоий тармоқлардаги видео ҳам тасдиқлайди.