loader
Foto

Интиҳонинг ибтидоси бошланди

Россия Федерациясининг энг йирик нефть компанияси "Роснефть" 6 март, якшанба куни 2 миллиард доллар миқдорида облигациялар бўйича тўловларни амалга ошира олмади. Инвесторлар Россия томонининг тўловларни рублда амалга ошириш таклифини рад қилди.

Украиналик машҳур эксперт ва ҳарбий таҳлилчи Александр Коваленконинг фикрига кўра, бу Россия учун интиҳонинг ибтидоси ҳисобланади.

Бу ҳақида у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Бундан ташқари, душанба куни, Россия Газпром шунга ўхшаш тўловларни амалга керак, лекин бунинг уддасидан чиқиши даргумон. Россия Федерациясининг қарзини тўлаш имконияти бўлмаган тақдирда, хорижий мулкни олиб қўйиш ва расмий дефолт эълон қилиниши кутилмоқда.

"Интиҳонинг ибтидоси бугун бошланди. Россия денацификацияси муваффақиятли амалга ошмоқда!" – деб таъкидлайди эксперт.