loader
Foto

Украина ҳарбийлари Киев яқинида босқинчиларнинг 6 та танки ва БМП техникасини йўқ қилди

Бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний Facebook-да айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, ҳудудий мудофаа кучлари ва махсус кучлар танкка қарши ракета тизимларидан фойдаланишга ўргатилган.

"Машқлар давомида биз бўлинмалардан фойдаланишнинг янги шакл ва усулларини, яъни ассиметрик ҳаракатларни ўзлаштирдик. Энди Украина Қуролли кучлари ҳудудий мудофаа ва махсус мақсадлар кучларини жалб қилган ҳолда ўрганганларини ҳақиқий жанговар шароитларда қўлламоқда", деди Залужний.

Унинг таъкидлашича, бўлинмалар экспортга тайёрланган "Стугна" ва "Корсар" ПТРК билан қуролланган. Украина қуролли кучлари га уларни «Луч» конструкторлик бюроси топширди.