“Реал” шижоат билан чорак финалга йўл олди (биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, жавоб ўйиннинг биринчи бўлимидан кейин яна 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди). Танаффусдан кўп ўтмай ҳужумдаги “Пари Сен-Жермен” таниб бўлмас ҳолатга келди: жавоб тариқасида урилган биринчи голгача парижликлар мезбонлардан қолишмасдан руҳланган тарзда ўйин кўрсатишди. Энди эса улар Мадриддаги ўйинни турнирнинг худди ўша босқичида Барселонадаги 1:6 ҳисобидаги афсонавий ўйин билан бир хил контекстда эслашлари керак бўлади.
Аммо Карим Бензема томонидан амалга оширилган хет-трик галактикосларга 3:1 ҳисобида ва икки ўйин натижасига кўра 3:2 ҳисобида “Реал” фойдасига ғалаба келтирди.
"Тан олишим керак, биринчи ўйинда биз атиги битта гол ўтказиб юборганимиз бизнинг омадимиз бўлди. Лекин биз Мадридда ҳаммаси бошқача бўлишини билардик. Биз босим ўтказдик, кейин ўтказиб юбордик, лекин бизда имконият бўлишига шубҳа қилмадик.
Бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак эди: бу ҳаммаси улар учун. Ўйин жуда қийин бўлди, лекин биз охиригача курашдик ва ғалабага ҳақли эдик. Биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эдик, мухлисларимиз финал ҳуштагигача бор кучимизни беришимиз учун бизга далда бўлишди”, - деди учрашув қаҳрамони Бензема.
Қўшимча
Бензема 34 ёшу 80 кунлигида Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган энг кекса футболчига айланди. У 2020 йилда “Челси” сафида “Севилья” дарвозасига 34 ёшу 63 кунлигида гол урган ҳамюрти Оливье Жирудан ўзиб кетди.
Сўнгги ўн йил ичида парижликлар биринчи ўйиндаги ғалабаларидан кейин тўртинчи марта 1/8 финалда мағлубиятга учраб, турнирни тарк этяпти.