loader
Foto

Одесса яқинида 600 нафар россиялик денгиз пиёдалари Украинага қарши урушдан бош тортиб, исён кўтаришди

Одесса яқинида Россия армиясининг 600 га яқин денгиз пиёдалари Украина ҳудудини ишғол қилиш бўйича ўз қўмондонлигининг жиноий буйруғини бажаришдан бош тортдилар ва ғалаён уюштирдилар.

Бу ҳақида асир олинган рус ҳарбий хизматчиси айтиб берди, СБУ матбуот хизмати у билан қилинган суҳбатни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, денгиз пиёдалари Россия армияси Украинада босқинчилик уруш олиб бораётганини тушунгани учун кемадан тушишдан бош тортишган.

Асир, шунингдек, улар Украина ҳудудига чуқурроқ кириб бориши билан, босқинчилар аслида Украинага "тинчликпарварлик миссияси" билан эмас, балки Украина халқига қарши уруш олиб бориш учун кириб келганликларини тушуна бошлаганини маълум қилди. Шу билан бирга, ҳарбийлар энди орқага қайтиш имкониятига эга эмаслар, чунки уларнинг орқасида «дезертир»ларни отиб ташлайдиган махсус тўсиқ отрядлари мавжуд.

"Ҳақиқатан ҳам уйга қайтишга уринаётган одамларни ўлдирадиган эшелонлар бор", деди асир. Шунингдек, у қўмондонлик ҳар қадамда ҳарбийларга том маънода ёлғон гапирганини айтди. Жумладан, улар кетаётган посёлкаларда тинч аҳоли йўқлиги айтилди. Аммо босқинчилар бу жойга келганда, улар бутунлай бошқача манзаранинг гувоҳи бўлишган.

"Биз отилаётган ракеталар ҳарбийларга эмас, тинч аҳолига қараб учаётганини тушундик", - дея қўшимча қилди асир.

Аввалроқ, қўлга олинган яна бир россиялик ҳарбий учувчи Максим Криштоп Россия Украина шаҳарларидаги турар-жой биноларини мақсадли равишда бомбардимон қилаётганини тасдиқлаган эди.