Россия Федерациясининг юқори мартабали офицерлари Украинани босиб олишга уринишда ҳалок бўлишда давом этмоқда. Украина Қуролли Кучлари Россия армиясининг майори Андрей Бурлаковни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда «Телеграм»да Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко маълум қилди.
"Яна бир "элита" рус босқинчиси йўқ қилинди: штаб бошлиғининг разведка бўйича ўринбосари - полк разведка бошлиғи майор Андрей Петрович Бурлаков", деб ёзади Герщченко.
Россиялик офицернинг ўлими ҳақидаги маълумот аллақачон Россия ОАВ томонидан тасдиқланган. Уларга кўра, Бурлаков 27 февраль куни Украинанинг Херсон аэропортини қўлга киритмоқчи бўлганида йўқ қилинган. Ўша куни у тинч шаҳарда артиллерия зарбаларини йўналтириш учун масъул эди.
"Жанг пайтида машинага душман томонидан зарба берилган, майор Бурлаков воқеа жойида ҳалок бўлган", деб ёзади Россия ОАВ.